Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Николас Мадурога суиқасдни Перу уюштирганми?

A A A
Николас Мадурога суиқасдни Перу уюштирганми?

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги президент Николас Мадурога уюштирилган суиқасдда гумон қилинган Перу фуқаролари рўйхатини Каракасдаги Перу элчихонасига топширган. Бу ҳақда РИА Новости Венесуэла Ташқи ишлар вазири Хорхе Арреас маълумотларига асосланиб хабар берган.

Николас Мадурога уюштирилган суиқасдда 23 нафар гумон қилинган шахслар бўлиб, уларнинг 10 нафари қўлга олинган, 13 нафари эса қидирилмоқда.
 
Перу фуқаролари бўлган Грегорио Хосе Ягуас Монхес ва Йильберт Альберто Эскалоналар президент суиқасдида асосий гумондорлар сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Николас Мадурога дрон орқали ҳужум қилингани ва ҳодисада 7 нафар одам жароҳатланганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 13:20 16.08.2018. Ўқилди: 1564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар