Бугун 1 февраль, 2023 йил, чоршанба

O'ZB

Никита Макаренко Аброр Мухтор Алий устидан ИИВга ариза ёзди

Никита Макаренко Аброр Мухтор Алий устидан ИИВга ариза ёзди

Блогер Никита Макаренко Аброр Мухтор Алий номи билан танилган Аброр Абдуазимов устидан ИИВга ариза ёзди. Бу ҳақда у телеграмдаги каналида хабар берди.

“Фуқаро Аброржон Абдуазимов фотошоп дастурида сохталаштирилган, гўёки Spot.uz нашрида чоп этилган ва менга нисбатан туҳматни ўз ичига олган хабарларни эълон қилди, шунингдек, гўёки мамлакатда газ йўқлигига мени айбдор сифатида кўрсатган.

Бундан ташқари, у бошқа ёлғон ва дизинформациялар ёйди ва Россия Федерацияси билан зудлик билан газ бўйича шартномаларини тузишни талаб қилди.

Ушбу факт юзасидан фуқаро Аброржон Абдуазимовни Жиноят кодексининг 139-моддаси “Туҳмат”, 244-1-моддаси “жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар ишлаб чиқариш” ва 244−6-модда “Ёлғон маълумотларни тарқатиш” бўйича жавобгарликка тортишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ариза ёздим.

Менимча, бундай провокацияни Аброржон Абдуазимов мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш мақсадида амалга оширган.

Назаримда, у энергетик инқироздан фойдаланиб, норози аҳолини кўчага олиб чиқиб, оммавий норозилик намойишлари уюштирмоқчи. Ўз баёнотларидан келиб чиқадиган бўлсак, у ҳозирги инқироздан фойдаланиб, ўз обуначилари ва мухлисларини Ўзбекистондаги қонуний ҳукуматга қарши бошқа аксилконституциявий ҳаракатларга йўналтиришни режалаштирган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Аброр Абдуазимовнинг хатти-ҳаракатлари ва баёнотларига максимал даражада эътибор қаратиб, бу фуқарони қонуний жавобгарликка тортиши керак, деб ҳисоблайман”, — деди у

Киритилди: 22:39 08.12.2022. Ўқилди: 10752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!