Нигериянинг собиқ президенти Муҳаммад Бухорий 82 ёшида Лондон касалхонасида вафот этди.
Бу ҳақда мамлакат собиқ раҳбарининг матбуот котиби Гарба Шеху маълум қилган.
"Собиқ президент Муҳаммад Бухорийнинг оиласи унинг вафотини эълон қилди", деб ёзади у Х ижтимоий тармоғида.
Муҳаммад Бухорий Нигерияни 1983 йилдан 1985 йилгача бошқарган, 2015 йилда ҳокимиятга қайтган, шундан сўнг у саккиз йил давомида бу лавозимда ишлаган.