Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нигериядаги сув тошқинлари 3 ойда 321 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Нигериядаги сув тошқинлари 3 ойда 321 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.

Сув тошқинлари, шунингдек, давлат ва хусусий мулкнинг катта йўқотишларига олиб келди. 280 мингдан ортиқ турар-жой бинолари ва 258 минг гектар майдондаги экинлар вайрон бўлди.

2024 йилда табиий офат нафақат одатда кучли ёғингарчилик бўладиган мамлакат жанубида, балки қурғоқчил ва чўл шимолида ҳам содир бўлди. Расмийлар келажакда сув тошқинларининг бундай оғир оқибатларини олдини олиш учун Нигерия дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларини инвентаризация қилишни буюрди.

Ёмғирли мавсумнинг тугаши Ғарбий Африканинг кўплаб мамлакатларида мисли кўрилмаган сув тошқинларига олиб келди. Нигерия, Чад, Мали, Гвинея, Нигер, Камерун, Гана ва Либерияда 4 миллиондан ортиқ одам жабрланган.

Мутахассислар ҳалокатли сув тошқинлари сабабларини глобал иқлим ўзгаришида кўришади. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси маълумотларига кўра, Саҳилда ўртача ҳарорат бошқа мамлакатларга қараганда бир ярим баробар тезроқ кўтарилмоқда.

Киритилди: 00:51 02.11.2024. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!