Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нигерияда вабо эпидемияси 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Нигерияда вабо эпидемияси 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Нигериянинг шимолий-ғарбидаги Замфара штати Буккуюм туманида вабо эпидемияси тарқалди ва камида саккиз киши вафот этди, деб хабар берди АЗЕРТАДЖ.

Хасталик 11 та қишлоқ аҳоли пунктларида 200 дан ортиқ одамга юққан. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.

Тиббий ёрдамнинг чеклангани ва хавфсизлик муаммоси вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Вабо – ифлос сув орқали юқадиган инфекция. Бу касаллик Нигерияда тез-тез учраб туради, чунки қишлоқ ҳудудлари ва шаҳар четидаги камбағал туманларда тоза ичимлик суви катта муаммо.

Эпидемия авж олган қишлоқлар орасида Насарава-Буркуллу, Гурусу ва Адабку бор. Бу ерларда аҳвол жиддий – дастлабки тиббий ёрдам етишмаслиги сабабли кўпгина беморлар уй шароитида даволанишга мажбур.

“Ҳозирги вақтда 21 киши касалхонага ётқизилган. Уч киши эса Насарава касалхонасига ўз вақтида етказилмагани учун вафот этди”, – деди Гурусу қишлоғи оқсоқоли Муҳаммад Джибчи Reuters агентлигига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Замфара штатида қуролланган жиноий гуруҳлар тез-тез ҳужум қилади. Маҳаллий аҳоли уларни «қорақчилар» деб атайди. Сўнгги ойларда зўравонлик кўпайиб, деҳқончилик қилиш ва йўлда юриш аҳоли учун хавфли бўлиб қолган. Бу гуруҳлар қишлоқ аҳолиси ва йўлдаги йўловчиларни кўпинча ўғирлаб, улардан пул талаб қилади.

Киритилди: 23:35 28.08.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!