Нигерия жанубидаги Нигер дельтасида нефть қувуридан хомашё ўғирлашга уриниш чоғида заҳарли буғдан камида 37 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) маҳаллий нодавлат ташкилоти маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа пайшанба куни эрта тонгда Риверс штатидаги Окрика округига қарашли аҳоли пункти яқинида содир бўлган.
Контрабандачилар гуруҳи қувурни тешиб, кейинчалик ноқонуний сотиш мақсадида хом нефтьни тортиб олиш учун унга махсус қувурлар улаган.
Нодавлат ташкилоти маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг жасадлари дарёдан топилган. Айни пайтда яна кўплаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.
Хом нефть Indorama Eleme Petrochemical компаниясига тегишли бўлиб, компания Порт-Харкорт нефтьни қайта ишлаш заводидан олинадиган маҳсулотни хорижга экспорт қилади.
Қайд этилишича, Нигериянинг асосий нефть қазиб олиш объектлари жойлашган жанубий ҳудудларида қувурлардан нефть ўғирлаш ҳолатлари тез-тез учраб туради.