Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нигерия терма жамоаси мураббийси футболчиларга жаҳон чемпионати вақтида россиялик қизлар билан ишқий муносабат ўрнатишни тақиқлади

A A A
Нигерия терма жамоаси мураббийси футболчиларга жаҳон чемпионати вақтида россиялик қизлар билан ишқий муносабат ўрнатишни тақиқлади

Нигерия терма жамоаси бош мураббийси Гернот Рор футболчиларга жаҳон чемпионати вақтида рус қизлари билан ишқий муносабатга киришишни тақиқлади. Бу ҳақда “Complete Sports Nigeria” нашри хабар тарқатди.

Рорнинг фикрича, бу футболчиларга халал беради.

“Мен футболчиларимнинг россиялик қизлар билан танишишларига қаршиман. Йўқ, йўқ, йўқ. Фақат жамоа сардори Микел бундан мустасно, чунки унинг севган қизи россиялик, бу эса хавф туғдирмайди”, деди мураббий.

Маълумот учун, апрель ойида Буюк Британиянинг хавфсизлик бўйича экспорти Энтони Глис рус қизлари атайлаб инглиз футболчилари олдига жўнатилишини маълум қилганди. Унинг фикрича, Кремль айнан россиялик қизлар орқали Англия терма жамоасининг натижаларига салбий таъсир кўрсатишни мўлжаллаган.

Киритилди: 04:24 26.05.2018. Ўқилди: 4605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!