Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нигерия шимолида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда 52 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимолида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда 52 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимолидаги Плато штатида жангариларнинг кетма-кет ҳужумлари туфайли 52 киши ҳалок бўлди, 2 мингга яқин киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Нигерия фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги хабар берди.

“Сабаби ҳозирча номаълум. Ҳужумлар ўтган ҳафта Боккос туманидаги олти қишлоқда содир этилган. Бу 2023 йил декабрь ойидан бери минтақадаги энг даҳшатли зўравонлик ҳодисасидир. Ўшанда бу туманда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган”, – дейилади хабарда.

Плато штати узоқ вақтдан бери деҳқонлар ва чорвадорлар ўртасидаги кескинлик ва даврий тўқнашувлар ҳудуди бўлиб келган.

Киритилди: 09:18 08.04.2025. Ўқилди: 1428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!