Нигерия президенти Бола Аҳмад Тинубу АҚШ ҳукуматининг мамлакатни диний эркинлик бўйича “алоҳида ташвишга солувчи давлатлар” рўйхатига киритди.
Тинубу “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган баёнотида
“Нигерия – диний эркинлик конституциявий кафолатларига қатъий риоя этадиган демократик давлатдир. 2023 йилдан буён ҳукуматимиз насроний ва мусулмон жамоалари етакчилари билан очиқ ва самарали мулоқот олиб бормоқда, хавфсизлик муаммоларини эътиқоди ёки минтақасига қарамасдан ҳал этмоқда”, — деди давлат раҳбари.
Президент Тинубу АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг “нигериялик насронийлар хавф остида” деган баёнотини “ҳақиқатга тўғри келмайди” деб баҳолади ҳамда бу фикрлар Нигерия ҳукуматининг барча фуқаролар учун диний эркинликни ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларини инкор этишини билдирди.
“Диний эркинлик ва бағрикенглик Нигерия миллий ўзлигининг ажралмас қисми ҳисобланади. Биз диний таъқибларнинг ҳар қандай кўринишини рад этамиз ва унга тоқат қилмаймиз. Мамлакат Конституцияси барча дин вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилади”, — деди у.
Тинубу шунингдек, Нигерия диний жамоаларни ҳимоя қилиш ва диний эркинликни таъминлашда АҚШ ҳамда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.