Нигер ғарбидаги қишлоқлардан бирида қуролланган шахслар 22 нафар фуқарони ўлдирди. Бу ҳақда хорижий ОАВ маҳаллий манбаларга таяниб хабар берди.
"Тиллабери туманида мотоциклда қуролланган шахсларнинг ҳужуми оқибатида 22 қишлоқ аҳолиси ҳалок бўлди", — дейилади манбалар. Уларга кўра, ҳужумчилар дастлаб Такубат қишлоғида диний маросим чоғида ўт очишган ва 15 киши ҳалок бўлган. Кейин улар қишлоқ яқинида яна етти кишини ўлдиришди.