Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нидерландияликлар Ғазо аҳолисига ҳамдардлик белгиси тариқасида оммавий норозилик акцияси ўтказди

A A A
Нидерландияликлар Ғазо аҳолисига ҳамдардлик белгиси тариқасида оммавий норозилик акцияси ўтказди

Нидерландиядаги темирйўл вокзалларидан бирида Ғазо аҳолисига ҳамдардлик белгиси тариқасида оммавий норозилик акцияси ўтказилди.

Намойишчилар Ғазодаги гуманитар аҳволдан норозилик билдириб, Исроил томонидан фаластинликларга нисбатан зўравонликни зудлик билан тўхтатишга чақиришди.

Шунингдек, улар Нидерландия ҳукуматини Исроил билан алоқаларни тўхтатишга чақиришди.

Бунинг ортидан Нидерландия Миллий хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш агентлиги (NCTV) ўзининг сўнгги ҳисоботида илк бор Исроилни мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи давлатлар рўйхатига киритди.

Киритилди: 21:15 26.07.2025. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!