Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нидерландиядаги ҳарбий авиабаза устида дрон қайд этилди

Нидерландиядаги ҳарбий авиабаза устида дрон қайд этилди

Мамлакат мудофаа вазири Рубен Беркеламнснинг маълум қилишича, ҳарбийлар дронга қарата ўқ узган, аммо уни тута олмаган.

"Волкел ҳарбий объекти хизматчилари дронларни икки соат давомида кузатган. Авиабаза атрофида дронлар пайдо бўлиш сабаблари номаълумлигича қолмоқда", — дея қўшимча қилди вазир.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан мудофаа вазирлиги ҳодиса ҳақидаги бошқа тафсилотларни ошкор этмади, жумладан, дронлар қандай аниқлангани ва қандай чоралар кўрилгани ҳақида маълумот бермади. Нидерландия полицияси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

Хавфсизлик юзасидан мамлакатдаги Эйндховен аэропортида парвозлар тўхтатилди.

Сўнгги ойларда Европа мамлакатларидаги аеропортлар, ҳарбий базалар ва муҳим инфратузилма объектлари устида бир неча марта номаълум дронлар кузатилди. Бу ҳодисалар Германия, Дания, Испания, Норвегия, Полша ва Литвада аеропортларни вақтинча ёпишга сабаб бўлган.

Киритилди: 10:15 23.11.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!