Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нидерландияда ҳаво шарининг қаттиқ қўниши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Нидерландияда ҳаво шарининг қаттиқ қўниши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Нидерландиянинг Фризланд провинциясида ҳаво шарининг қаттиқ қўниши натижасида бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди.

Бу ҳақда NOS телеканали минтақавий фавқулодда вазиятлар хизматларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, ҳодиса Де-Хеве қишлоғи яқинидаги далада маҳаллий вақт билан 21:00 да содир бўлган. Нидерландия қироллик авиация ассоциацияси маълумотларига кўра, қўнишга яқинлашиш вақтида кучли шамол туфайли ҳаво шари кескин тушиб кетган, натижада сават сакрай бошлаган ва ундан беш киши тушиб кетган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.

Воқеа содир бўлган вақтда ҳаво шарида 34 киши бўлган.

Воқеа жойига 2 та тиббий вертолёт, 14 та тез тиббий ёрдам машинаси, мобил тиббий бригада ва Қизил Хоч жамиятининг тез ёрдам гуруҳи жўнатилди.

Ҳодиса ҳолатлари авиация полицияси томонидан ўрганилмоқда.

Киритилди: 10:10 14.08.2025. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!