Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Нидерландия Украинага ярим миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратади

Нидерландия Украинага ярим миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратади

Нидерландия Украинага 500 миллион евролик Америка қуроллари пакетини, жумладан Patriot тизимининг компонентлари ва ракеталарини беради.

Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Рубен Брекелманс Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Украинага зудлик билан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва ўқ-дорилар керак. Нидерландия 500 миллион евролик Америка қуроллари пакетини (шу жумладан Patriot тизимининг компонентлари ва ракеталарини) тақдим этган НАТОнинг биринчи давлатига айланди", — дея таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, қурол етказиб бериш Украинага нафақат мамлакатда, балки бутун Европа хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Киритилди: 07:30 05.08.2025. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!