Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нидерландия Украинада ҳарбийларни тайёрлаш учун 10 миллион евро ажратади

Нидерландия Украинада ҳарбийларни тайёрлаш учун 10 миллион евро ажратади

Нидерландия мудофаа вазири Дилан Йешильгёз-Зегериус қўшимча молиялаштириш Украина ҳарбийларини тайёрлаш кўламини ошириш имконини беришини маълум қилди.

Нидерландия Украинада ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ўқув инфратузилмасини ривожлантириш учун 10 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири Дилан Йешильгёз-Зегериус маълум қилди.

«Бугун биз Украинадаги ўқув объектлари учун 10 миллион евро ажратилишини эълон қиламиз», — деди у Брюсселда Европа Иттифоқи мамлакатлари мудофаа идоралари раҳбарлари йиғилишига етиб келгач журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, қўшимча молиялаштириш тайёргарликдан ўтаётган украиналик ҳарбий хизматчилар сонини ошириш имконини беради.

Вазир, шунингдек, Нидерландия иттифоқчилари билан биргаликда Украина Қуролли кучларининг қарийб 100 минг нафар аскар ва офицерини тайёрлашда иштирок этганини эслатди. Бу ишлар Европа Иттифоқининг EUMAM Ukraine ҳарбий тайёргарлик миссияси доирасида ҳам амалга оширилган.

Киритилди: Бугун 15:26. Ўқилди: 113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!