Нидерландия вазирлар маҳкамаси Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалел Смотрични persona non grata деб эълон қилди — уларнинг мамлакатга кириши тақиқланди.
Қироллик ҳукумати Ғазо секторидаги ҳозирги вазиятни «чидаб бўлмас ва асоссиз» деб баҳолаган ва бундай қарорни Смотрич ҳамда Бен-Гвирнинг палестин халқига нисбатан зўравонликка даъватлари, ноқонуний муқим жойлар (посёлкалар)ни кенгайтиришни қўллаб-қувватлаши ва этник тозалаш чақириқлари билан изоҳлади.
Шунингдек, Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчисини чақириб, Ғазога нисбатан сиёсий курсни ўзгартиришни талаб қилади ва Исроилни халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига риоя этиш кераклигини эслатади.