Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нидерландия энди бошпана изловчиларни қабул қилмайдими?

Нидерландия энди бошпана изловчиларни қабул қилмайдими?

Нидерландиянинг ўта ўнгчи Озодлик партияси бошпана изловчиларни қабул қилишни тўлиқ тўхтатиш ва қочқинларни жойлаштириш марказларини ёпиш, шунингдек, муҳожирлар камида битта судланганликдан кейин уларни мамлакатдан чиқариб юбориш тарафдори.

Бу ҳақда партиянинг навбатдан ташқари парламент сайловлари учун тайёрланган дастурида айтилган.

"Биз қочқинларни жойлаштириш марказларини ёпамиз ва уларни мамлакатда қабул қилишни бутунлай тақиқлаймиз", — дейилади дастур ҳужжатида. Партия маълумотларига кўра, Нидерландияда ҳар 11 кунда "битта янги қочқинларни қабул қилиш маркази очилади" ва 300 дан ортиқ бундай муассасалар фаолият кўрсатмоқда.

Партиянинг миграция сиёсати бўлимида ҳам шундай дейилган: "Муҳожирлар, жумладан, қочқин мақомига эга бўлганлар, агар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, дарҳол депортация қилиниши керак. Фуқароликка қабул қилиш натижасида Голландия паспортини олган икки фуқароликка эга бўлган шахслар оғир жиноят содир этган тақдирда, қиролликдан чиқариб юборилиши керак".

Бундан ташқари, партия Нидерландиянинг миграция ва бошпана масалалари бўйича ЕИ қарорларини амалга оширишда иштирок этмаслик ва тўсиқлар юзага келган тақдирда ушбу соҳадаги бир қатор халқаро шартномалардан чиқиш ҳуқуқига эришиш ниятини маълум қилди. Бундан ташқари, ноқонуний мигрантларга ёрдам берганлик учун жиноий жазо жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Нидерландия парламенти қуйи палатасига муддатидан олдин сайловлар 2025 йилнинг 29 октябрига, Озодлик партиясининг чиқиши натижасида ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин ўтказилиши режалаштирилган эди.

Киритилди: 11:50 24.08.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!