Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нидерландия 26 май куни Украинага ваъда қилинган 24 та F-16 қирувчи самолётининг сўнггиларини жўнатади

Нидерландия 26 май куни Украинага ваъда қилинган 24 та F-16 қирувчи самолётининг сўнггиларини жўнатади

Нидерландия 26 май куни Украинага ваъда қилинган 24 та F-16 қирувчи самолётининг сўнггиларини жўнатади. Мудофаа вазири Рубен Брекелманс маълум қилди.

Нидерландия ўтган йил ёзида Украинага 23 та F-16 қирувчи самолётини етказиб берган, шунингдек, бундай самолётларни Руминиядаги украиналик учувчилар ва экипаж аъзоларини тайёрлаш марказига топширган.

Дастлабки F-16 самолётлари Украинага 2024 йил 31 июлда етиб келган, бироқ ўшанда Украина расмий идаралари мамлакат айнан қанча самолёт қабул қилганини ошкор этмаган.

Умуман олганда, Дания, Норвегия, Нидерландия ва Белгияни ўз ичига олган иттифоқ 60 га яқин самолётни топшириш мажбуриятини зиммасига олган.

Киритилди: 20:15 25.05.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!