Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Неймарнинг «Сантос» билан шартномасидаги яна бир банд ошкор бўлди

Неймарнинг «Сантос» билан шартномасидаги яна бир банд ошкор бўлди

Бразилиянинг «Сантос» клуби юлдуз ҳужумчиси Неймар жамоанинг сунъий қопламали майдонда бўладиган барча учрашувларида майдонга тушмайди. Бу ҳақда Бразилия нашри Jornal A Tribuna хабар берди.

Манбага кўра, сунъий майдонда ҳар қандай йиқилиш футболчи учун хавфли ҳисобланади, чунки бу тўпиқ ва тиззаларда кучли оғриқ уйғотади ҳамда жароҳатга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий йил январь ойида «Сантос» сафини тўлдирган эди. У билан тузилган шартнома 2025 йил охирига қадар амал қилади. Ҳозирга қадар у барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.

Киритилди: 08:55 09.09.2025. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!