Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Неймар яна катта саҳнада!

Неймар яна катта саҳнада!

Неймар Бразилия чемпионатида жорий мавсумдаги илк голини урди.

Бразилия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Сантос" - "Фламенго" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

"Сантос"нинг 33 ёшли ҳужумчиси Неймар ўйиннинг 84-дақиқасида гол уриб, жамоасининг турнир пешқадамига қарши ўйиндаги ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бразилиялик футболчи бу мавсумда илк бор тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва ўйинни асосий таркибда бошлади.

Шунингдек, бу Неймар учун сўнгги тўрт ойдаги илк гол бўлди - у охирги марта март ойида "Сантос" сафида гол урганди.

Жорий мавсумда форвард бешинчи ўйинини ўтказди.

Киритилди: 09:16 17.07.2025. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!