Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Неймар ва Месси Венесуэладаги зилзилалардан жабрланганларга катта миқдорда маблағ хайрия қилишди

Неймар ва Месси Венесуэладаги зилзилалардан жабрланганларга катта миқдорда маблағ хайрия қилишди

Неймар қутқарув ва гуманитар операцияларни қўллаб-қувватлаш учун $ 250 000 ўтказиб берди.

"El Sumario" нашрининг хабар беришича, бу минглаб оилаларга ёрдам беради. Улар озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармонлар ва вақтинчалик уй-жой билан таъминланади.

Мессининг оиласи ҳам бундан четда қолмади. Лео томонидан амалга оширилган тўғридан-тўғри хайриялардан ташқари, унинг рафиқаси Антонелла оммавий маблағ йиғиш кампаниясини йўлга қўйди, деб ёзади "El Nacional". У ерда аллақачон $ 5,4 млн йиғилган.

Фалокат оқибатида 1450 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 3100 дан ортиқ жабрланувчи шифохоналарда қолмоқда.

Киритилди: 19:04 29.06.2026. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!