Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Неймар онлайн покер турнирида иккинчи ўринни эгаллади. У 66 минг доллар ютиб олди

A A A
Неймар онлайн покер турнирида иккинчи ўринни эгаллади. У 66 минг доллар ютиб олди

Неймар онлайн PokerStars Titans Event-да иккинчи ўринни эгаллади.

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси турнирда қатнашиш учун 5200 доллар тўлаган ва иккинчи ўринни эгаллаб, уни 66 минг долларга айлантирган, дея хабар беради PokerNews.

Турнирда 59 нафар покерчи иштирок этди. Литвалик Доминикас Микенсонас биринчи ўринни эгаллади - у 91 минг доллардан сал кўпроқ ютиб олди.

Айни дамда Неймар Бразилия терма жамоаси билан ўйинда олган хоч боғлами ва мениск жароҳатидан даволанмоқда. У бир неча ойни ўтказиб юборади.

Киритилди: 06:54 25.10.2023. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!