Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Неймар нега «Реал»га ўтишдан бош тортганини тушунтирди

Неймар нега «Реал»га ўтишдан бош тортганини тушунтирди

Бразилиялик ҳужумчи, «Сантос» футболчиси Неймар 2013 йилда «Реал» таклифини рад этиб, нега «Барселона»га ўтишга қарор қилганини тушунтирди.

«"Реал"нинг таклифи мен учун чекловсиз эди, улар менга хоҳлаган нарсамни олишим мумкинлигини айтишган… лекин юрагим "Барса"ни танлади. "Реал"да уч баравар кўпроқ маош олардим. Флорентино доимо мени қадрлар эди. Аммо "Барселона"да Роналдиньо ўйнаган ва мен Месси билан бирга тўп суришни истардим», — деди Неймар. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X да келтирган.

Неймар «Барселона» сафида 2013 йилдан 2017 йилгача ўйнаган. У шу давр мобайнида барча мусобақаларда 186 та ўйинда майдонга тушиб, 105 та гол урган ва 76 та голли узатма амалга оширган.

Киритилди: 15:13 28.02.2025. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!