Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Неймар Мессига мурожаат қилди: "Сен билан тарих яратиш мен учун шараф эди"

Неймар Мессига мурожаат қилди: "Сен билан тарих яратиш мен учун шараф эди"

Таниқли бразилиялик футболчи Неймар яқин вақт ичида Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказадиган, "Барселона" ва "ПСЖ"даги собиқ жамоадоши Лионель Мессига мурожаат қилди.

"Футболни севадиган ҳар бир инсон шу йиллар давомида сенинг ўйинингдан завқ олди... Бугун сенинг миллий терма жамоанг, ўз юртинг либосидаги сўнгги ўйининг. Умид қиламанки, ҳар бир сониядан завқ оласан ва бугун сенга кўрсатиладиган барча ҳурмат-эҳтиром сени бахтли қилади.

Сенга фақат Аргентина эмас, футбол учун қилган барча ишларинг туфайли бутун дунё миннатдор.

Футболни янада кўпроқ севишимга сабаб бўлганинг учун раҳмат. Сенга қарши ўйнаш ва сен билан бирга тарих яратиш мен учун катта шараф эди", — деб ёзди Неймар.

39 ёшли Месси Бенин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу баҳс унинг Аргентина миллий терма жамоаси либосидаги сўнгги ўйини бўлади.

Учрашув 7 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 04:00 да чалинади.

Киритилди: 23:29 06.10.2026. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!