"Сантос" ҳужумчиси Неймарга "Марсель" қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, француз клуби 33 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Неймар яқинда "Сантос" билан шартномасини 2025 йил охиригача узайтирганига қарамай, келишув амалга ошиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам Европага қайтишга тайёр.
2025 йилда у барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.