Ҳужумчи Неймар сентябрь ойидаги йиғинга Бразилия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхатидан ўрин олмади. "Селесао" бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг йўқлигини унинг соғлиғидаги муаммолар билан изоҳлади. Бироқ футболчи мураббийга қарши чиқмоқда.
"Менда яқинлаштирувчи мушак шиши бор эди, лекин жиддий ҳеч нарса йўқ, мен ҳатто бугун ўйнадим. Ўйлашимча, мени Бразилия терма жамоасига техник сабабларга кўра олишмаган. Бу менинг жисмоний ҳолатим билан боғлиқ деб ўйламайман," - деди Неймар "Флуминенсе" билан ўйиндан кейин.
Бразилия терма жамоаси аллақачон жаҳон чемпионати - 2026 йўлланмасини қўлга киритган. Турнир учта давлатда - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.