Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер берилишини етарли эмас чора деб атади. Унинг фикрича, Нетаньяху қатл қилиниши ҳам керак.
Гаагадаги Халқаро жиноят суди томонидан Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуга нисбатан ҳибсга олиш учун ордер етарли эмас. Бу ҳақда Эроннинг диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди, деб хабар беради Эроннинг ИРНА расмий ахборот агентлиги.
“Сионистик режим Ғазода ҳарбий жиноят содир этмоқда. Ҳибсга олиш тўғрисида ордер бериш етарли эмас. Нетаньяху ва бу режимнинг жиноятчи раҳбарларига ўлим жазоси берилиши керак”, — деди Хоманаий "Басиж" милицияси аъзолари билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторида содир этган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер берди.