Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Польша хавфсизлик кафолатларига қарамай, Освенцим-Биркенау контслагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмайди. Бу ҳақда бош вазир ёрдамчиси The Times of Israel газетаси шарҳида маълум қилди.
Освенцим мемориал музейи директори Пиотр Cивинский Нетаняхунинг ҳибсга олиниши ҳақидаги мунозараларни “оммавий ахборот воситалари провокацияси” деб атади ва дастлаб ташриф режаси йўқлигини таъкидлади. Бироқ тадбирда Исроилнинг катта делегацияси келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Жиноят Суди Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галантни ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган эди. Нетаняху идораси ИCC қарорини антисемитизм деб атади.