Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нетаньяху Путинга Москванинг Эрон билан ҳамкорлигидан норозилигини айтди

Нетаньяху Путинга Москванинг Эрон билан ҳамкорлигидан норозилигини айтди

Россия президенти Владимир Путин ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху якшанба куни телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради икки томон расмийлари.

The Times of Israel газетаси Исроил бош вазири идорасига таяниб, суҳбат 50 дақиқа давом этганини ёзмоқда.

Нетаньяхунинг идорасига кўра, у Россиянинг Эрон билан ҳамкорлигидан ва “[Россиянинг] БМТ ва бошқа жойларда Москва расмийлари томонидан тақдим этилган ҲАМАСга қарши уруш бўйича Исроилга қарши позициясидан” норозилигини билдирди.

“Шу билан бирга, Нетаньяху ҲАМАСни Ғазо секторида гаровда бўлган исроиллик россияликни асирликдан озод қилишга ундаган Россиянинг саъй-ҳаракатлари учун Путинга миннатдорчилик билдирди”, дейилади баёнотда.

Исроил бош вазири, шунингдек, Путинни қолган гаровга олинганларни зиёрат қилиш ва уларга дори етказиб бериш имкониятига эришиш учун Қизил Хочга босим ўтказишга чақирди.

Нетаньяху Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти танқидига тўхталиб, “7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумига тенглаштирилган террор ҳужумига учраган бошқа ҳар қандай давлат бунга Исроилдан кам бўлмаган куч билан жавоб қайтарган бўларди”, деди.

Кремль, ўз навбатида, суҳбат Ғазо секторидаги ҳалокатли гуманитар вазиятга бағишланганини таъкидлади.

“Владимир Путин терроризмни барча кўринишларида қабул қилмаслик ва қоралаш ҳақидаги принсипиал позициясини тасдиқлади. Шу билан бирга, террорчилик таҳдидларига қарши курашиш тинч аҳоли учун бундай даҳшатли оқибатларга олиб келмаслиги ўта муҳим”, дейилади Россия президенти маъмурияти баёнотида.

Путин, шунингдек, “тинч аҳолининг азоб-уқубатларини энгиллаштириш ва можаронинг кескинлашувини юмшатиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга” тайёрлигини билдирди”, дейилади матбуот хизмати.

Бундан ташқари, “Россия фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш, шунингдек, Ғазода сақланаётган исроилликларни озод қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди”, дейилади Кремль баёнотида.

Киритилди: 21:09 10.12.2023. Ўқилди: 2176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!