Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нетаньяху Исроил ва АҚШ ўртасида Эрон масаласида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини маълум қилди

Нетаньяху Исроил ва АҚШ ўртасида Эрон масаласида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил ва АҚШ ўртасида сиёсий масалаларда, жумладан, Эронга нисбатан муносабатда ҳеч қандай келишмовчиликлар мавжуд эмаслигини айтди.

«Мен ўртамизда бирор бир келишмовчилик бор деб ўйламайман», — дея ишонч билдирди у икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирар экан, Fox News телеканали эфирида.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Исроил ва Қўшма Штатлар иттифоқчи бўлиб қолмоқда, уларнинг Эрон борасидаги мақсадлари эса бир хил.

«Менимча, асл савол Эрон борасидаги мақсадларимиз тубдан фарқ қилиши ёки қилмаслигидадир. Ва бунга жавоб — «йўқ», — деди Бош вазири.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар икки давлат ҳам Теҳроннинг ядровий қурол яратиш дастуридан воз кечишига, бойитилган материалларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига ва уранни бойитиш объектларининг тугатилишига (демонтаж қилинишига) ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 23:54 05.07.2026. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!