“Биз тарихий чорраҳада турибмиз. Ҳозир масъулият кўрсатиш зарур. Масъулият эса бу — бирлик демакдир. Аммо ҳафта бошидаёқ яҳудий давлатини йўқ қилишни истайдиган терроризм тарафдорлари овозига таяниб, тор доирадаги ҳукумат тузишмоқчи эканини эшитиб ҳайратда қолдим. Бу ақлга сиғмайдиган ҳолат. Бунга зудлик билан чек қўйиш керак. Масъулият бу — бирлик. Ҳозир айнан шуни амалга ошириш лозим. Кечиктирилган ҳар бир соат — ортиқча кутиш соатидир. Исроил тақдири қил устида турибди”, деди Исроил бош вазири.
Исроил ҳукумати раҳбари куни кеча давлат тўнтаришига уринишда айбланганди. Октябрда бўлиб ўтган сайловларда унинг “Ликуд” партияси мағлуб бўлган ва ҳукумат тузиш мухолифат раҳбари Гади Эйзенкотга топширилган.