Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
▪️Россия ва Тожикистон чегара хизматлари ҳамкорлиги Афғонистон билан чегарада барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.
▪️Путин ва Раҳмон Тожикистонда Россия ҳарбий базасининг бўлиши муҳимлигини таъкидлади.
▪️Тожикистон–Афғонистон чегарасида контрабандачилар билан боғлиқ можаролар давом этмоқда. Бироқ вазиятда барқарорликни таъминловчи омиллар ҳам мавжуд.
▪️Учрашувда Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси раҳбари Игорь Костюков ҳам қатнашди.
▪️Путин ва Раҳмон мулоқотни тушлик пайтида давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Путиннинг Тожикистонга ташрифи Раҳмон билан учрашувдан бошланди.
Икки давлат раҳбарларининг учрашуви Эмомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳридаги қароргоҳида ўтмоқда.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, музокараларда стратегик шерикликни ривожлантириш, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.