Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаняху илк бор ҳаммасини тан олди

Нетаняху илк бор ҳаммасини тан олди

Нетаняху илк бор ХХ асрнинг биринчи чорагида содир этилган арманлар геноцидини тан олди.

Саволга жавобан у бу тан олиш оссурийлар ва юнонларга нисбатан амалга оширилган геноцидларни ҳам ўз ичига олишини қўшимча қилган. “Исроил нега бунга қадар уларни тан олмаган?” деган саволга Нетаняху қисқа жавоб берган: “Мен буни эндигина тан олдим”

Маълумот учун, арманлар геноциди – бу 1915–1923 йилларда Усмонли империяси томонидан арман халқига қарши амалга оширилган оммавий қирғин бўлиб, тахминан 1–1,5 миллион арман ўлдирилган ёки сургун қилинган. Бу ҳодиса кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан расмий равишда геноцид деб тан олинган.

Исроилнинг шу кунгача буни тан олмаслигига сабаб эса Исроил ва Туркия ўртасидаги “нозик муносабатлар” (тўлиқ ҳамкор ҳам эмас, лекин савдо алоқаларига эга давлатлар) сабаб бўлган. Чунки Туркия ўша воқеаларни геноцид деб тан олган давлатлар билан алоқаларга қисман узиб келган.

Киритилди: 20:55 27.08.2025. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!