Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларни озод этгунга қадар Фаластиннинг Ҳамас ҳаракатига босим ўтказишда давом этади.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Кнессет (парламент)даги тингловда маълум қилди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ХАМАСнинг ўғирланганларни қўйиб юборишдан бош тортиши Ғазо секторидаги қатор ҳудудларнинг доимий Исроил назорати остига ўтишига олиб келади.
"Ғазода жанглар давом этмоқда. ХАМАС гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортган сари биз шунчалик кўп босим ўтказамиз. Ва мен Ҳамасга айтаман: бу ҳудудни эгаллашни ўз ичига олади ва бунга мен бу ерда санаб ўтмайдиган бошқа нарсалар киради", деди Нетаньяху.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Исроил армияси Ғазода ҳарбий амалиётларни қайтадан бошлаб, анклавга йирик ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Нетаняху идораси буни ХАМАСнинг воситачилар ва АҚШ президентининг махсус элчиси Стивен Уиткоффнинг музокаралар чоғида илгари сурилган таклифларни рад этиши билан изоҳлаб, Ғазо секторидаги операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини таъкидлади.