Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху мамлакат армияси Сурия пойтахти Дамашқдаги Аҳмад ал-Шара президентлик саройи яқинидаги нишонга ҳужум қилганини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
"Бу Сурия режимига аниқ сигналдир. Биз Дамашқ жанубига қўшинлар юборилишига ёки друзлар жамоасига таҳдид солишига йўл қўймаймиз", - дея бош вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
1 май куни Исроил мудофаа вазири Исроэль Кац агар янги ҳукумат Суриядаги друзлар жамоасига қарши ҳужумларнинг олдини ололмаса, давлат куч билан жавоб беришини айтди. Унинг сўзларига кўра, 30 апрель куни Сурияда друзларга қарши ҳужумлардан сўнг у ва бош вазир ИДга экстремистларга қарши олдинги зарбалар беришни буюрган.