Нетаньяху БМТдан тинчликпарвар кучларни Ливандаги жанговар ҳудуддан олиб чиқишни талаб қилди. “Буни ҳозироқ, зудлик билан қилиш керак”, деди Исроил Бош вазири.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга мурожаат қилиб, БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) тинчликпарвар кучларини Ливан-Исроил чегараси ҳудудидаги жанговар ҳудуддан зудлик билан олиб чиқишни талаб қилди.
«Жаноб Бош котиб, UNIFIL кучларини ҳужумдан тортиб олинг. Буни ҳозироқ, кечиктирмасдан қилиш керак», деди Нетаньяху Бош вазирлик идораси томонидан тарқатилган видеомурожаатда.
Унинг версиясига кўра, БМТ тинчликпарвар кучлари ўз позицияларида қолиб, Исроил қўшинларининг ҳаракатлари унга қарши қаратилган «Ҳизбуллоҳ» шиа ташкилоти қуролли бўлинмаларининг «гаровига айланади».