Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторидаги 100 дан ортиқ гаровга олинганларнинг ҳар бири озод қилингани учун 5 миллион доллар мукофот таклиф қилди.
Бундан ташқари, Исроил ҳукумати раҳбари гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этганлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига хорижга чиқишни таъминлашга ваъда берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши бугун гаровга олинганларни озод қилишни ва Исроил ва террор ташкилоти Ҳамас ўртасида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни овозга қўйиши керак.