Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампга Исроил ва ХАМАС ўртасидаги зиддиятни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, унга олтин каптар шаклидаги ҳайкалча совға қилди.
Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.
Аввалроқ Трамп Исроил парламентига келган ва у ерда яқин дақиқаларда Ғазо бўйича нутқ сўзлайди. У Кнессет меҳмонлар китобига эсдалик ёзувини қолдирди: "Бу мен учун катта шараф. Ажойиб ва гўзал кун, янги бошланиш".