Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху 8-11 май кунлари Озарбайжонга ташриф буюради, деб ёзади AIAGlobal портали.
"Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху 8 май куни Бокуга келади," - дейилади материалда.
Аниқлик киритилишича, ташрифдан мақсад Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Озарбайжоннинг бир қанча вазирлари, шунингдек, яҳудий жамияти етакчилари билан учрашишдир.