Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаняҳу жуда яхши одам. У мен ундан нимани хоҳласам, ҳаммасини бажаради — Доналд Трамп

 Нетаняҳу жуда яхши одам. У мен ундан нимани хоҳласам, ҳаммасини бажаради — Доналд Трамп

АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Охир-оқибат сиз мен ҳақимда "У тарихдаги энг буюк президент", деган фиерга келасиз;

◾️ Ҳозир Исроилдаги рейтингим 99%. Мен ушбу мамлакат бош вазирлигига ўз номзодимни қўйишим мумкин, шунинг учун, эҳтимол, бундан кейин Исроилга бориб, бош вазир лавозимига номзод бўларман;

◾️ Агар Исо ерга тушиб, овозларни ҳисоблаганида, яъни сайлов адолатли бўлганида, мен Калифорниядаги сайловда ғалаба қозонган бўлардим;

◾️ Мен Эрон масаласида шошилаётганим йўқ. Ҳамма Конгрессга оралиқ сайловлар ҳақида гапиряпти. Аммо мен шошилмаяпман;

◾️ Биз Венесуэлани қўлга киритдик. Биз, моҳиятан, Эронни ҳам қўлга киритдик. Бу амалиётда ҳозиргача 13 кишини йўқотдик холос. Бошқа биров бўлганида 100 минг нафар аскаридан айрилган бўларди;

◾️ Оқ уйдаги бал зали қурилмоқда. Бу жуда муҳим ҳарбий мажмуа. Унинг томи аслида дронлар учун майдонча ҳисобланади. У, шунингдек, бизнинг одамларимиз учун кучли ҳарбий позициядир.

Киритилди: 22:21 20.05.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!