Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нетаняҳу: “Исроил Ғазони озиқлантирмоқда”

Нетаняҳу: “Исроил Ғазони озиқлантирмоқда”

Исроил бош вазири бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида айтди.

Шунингдек, Нетаняҳу ҲАМАСни қуролларни ташлашга ва Исроилнинг талабларига рози бўлишга чақирди

Бинямин Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Исроил тинч фуқаролар орасидаги қурбонларни камайтириш учун тарихдаги ҳар қандай армия қилганидан кўпроқ чоралар кўрмоқда.

Шунингдек, у "Ғазо аҳолиси атайлаб очликка маҳкум қилинмоқда", деган айбловларни рад этди ва "Исроил Ғазо халқини озиқлантирмоқда", деди.

Бундан ташқари, Нетаняҳу баъзи Европа давлатлари етакчилари Исроилнинг ҳаракатларини қоралаётган бўлса-да, шахсий суҳбатларда Исроил разведка хизматларининг фаолияти юқори даражада қадрланишини айтди.

Киритилди: 21:32 26.09.2025. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!