Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг бошқа баёнотлари:
◾️ Эроннинг сиёсий тизими барқарор ва алоҳида шахсларга боғлиқ эмас. Оятуллоҳ Али Хоминаий ўлдирилганидан кейин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, Эронда давлат тизими ишлашда давом этмоқда;
◾️ Россия ва Хитой Эроннинг стратегик иттифоқчилари ҳисобланади, улар билан ҳамкорлигимиз, шу жумладан, ҳарбий соҳада ҳам давом этмоқда;
◾️ Бу урушни АҚШ ва Исроил бошлади, Эрон эмас. Шунинг учун айнан улар қораланиши керак;
◾️ Харг ва Абу-Муса оролларига БАА ҳудудидан, Рас-ал-Хайма ва Дубай яқинидан HIMARS ракеталари билан зарбалар берилди;
◾️ Эронга ҳужум қилиш учун қўшни давлатлар ҳудудидан фойдаланиш мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат ва ўта хавфлидир;
◾️ Мен Эрон ядро бомбалар яратмоқчи эканини ҳеч қачон айтмаганман. Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботларида айтилганидек, Эронда 60 фоизгача бойитилган 440 кг уран мавжуд ва биз унинг бойитилиш даражасини пасайтиришга ёки ундан воз кечишга тайёрмиз, бу жиддий ён бериш ҳисобланади.