Халқаро жиноий суд қарорига қарамай, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Франция ҳудудида ҳибсга олинмайди — Франция Ташқи ишлар вазирлиги.
"Франция Рим статути бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилади ва ХЖС билан тўлиқ ҳамкорлик қилади. Бироқ Франция қонунларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва бошқа вазирлар дахлсизликка эга бўлиб, агар ХЖС уларни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилишни сўраса, шулар ҳисобга олинади", дейилади Франция ТИВ баёнотида.