Исроил Эрон разведкаси биносига зарба берди.
Iran International маълумотига кўра, махсус хизмат бошлиғи Муҳаммад Козимий ва унинг ўринбосари харобалар остида қолган.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.
"Эрон режими ҳозирда жуда заиф аҳволда. Биз яқиндагина Теҳронда ИИҚК разведка бошлиғи ва унинг ўринбосарини йўқ қилдик," деди у.