Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон Исроилга қарши урушда "янги усул" қўллади

Эрон Исроилга қарши урушда "янги усул" қўллади

Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.

Исроил мудофаа кучлари дарҳол ҳужумлар бўйича изоҳ бермади. Исроил расмийлари "Темир Қалъа" мудофаа тизими 100% эмаслигини бир неча бор таъкидлаб, қаттиқ кунлар олдинда эканини огоҳлантирганди.

Мудофаа вазири Исроил Кац баёнотида: "Теҳроннинг бу ғурурланган диктатори Исроилнинг тинч аҳолисини нишонга олувчи қўрқоқ қотилга айланган. Бу Исроил мудофаа кучларини тўхтатиш учун қилинган уринишдир. Теҳрон аҳолиси яқин орада бунга жавоб беради," деди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилишича, Эронда ўлим ҳолатлари аллақачон камида 224 нафарни ташкил этади, уларнинг 90 фоизи тинч аҳоли.

Исроил армияси душанба тонгида яна Инқилобий Гвардия ва Эрон ҳарбий қўмондонлик марказларига зарба берганини билдирди.

Киритилди: Бугун 12:39. Ўқилди: 2651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!