"Менинг биродарларим, Исроил фуқароси бўлган друзлар, Суриянинг жануби-ғарбий қисмидаги Ас-Сувайда шаҳридаги вазият ниҳоятда жиддий. ЦАХАЛ тегишли чоралар кўрмода, ҳарбий-ҳаво кучларимиз ҳаракат қилмоқда, бошқа кучлар ҳам иш олиб бормоқда. Биз сизнинг друз биродарларингизни қутқариш ва режим тўдаларини йўқ қилиш учун ҳаракат қиляпмиз", — деди Исроил бош вазири ўз мурожаатида.
"Сизлар — Исроил фуқаросисиз. Сурия билан чегарани кесиб ўтманг. Сиз ҳаётингизни хавф остига қўясиз. У ерда сизни ўлдиришлари, гаровга олишлари мумкин, шунингдек, сиз ЦАХАЛнинг ҳаракатларига халал берасиз. Шунинг учун сиздан илтимос қиламан — уйга қайтинг, ЦАХАЛга ҳаракат қилишга имкон беринг", — дея қўшимча қилди Нетаняҳу.
Аввалроқ интернетда кўплаб исроиллик друзлар чегарани кесиб ўтиб, Суриядаги друзларга ёрдамга кетаётгани акс этган лавҳалар тарқалган эди.