Улар ўтган йилги “Z авлод намойишлари”ни шафқатсизлик билан бостиришда айбланиб ҳибсга олинган, деб хабар бермоқда Reuters
Собиқ бош вазир Шарма Оли ва ички ишлар вазири Рамеш Леҳак полоция томонидан ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда агентлик.
Ҳибсга олиш Балендра Шаҳ янги бош вазир сифатида қасамёд қилганидан бир кун ўтиб амалга оширилди. Махсус комиссия собиқ бош вазирни оммавий норозиликлар вақтида намойишчиларга нисбатан куч ишлатишда айбламоқда. Ўша пайтдаги намойишларда қурбонлар сони камида 76 нафарга етганди. Шу воқеалардан кейин Шарма Оли лавозимидан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
Полиция маълумотига кўра, собиқ бош вазир ва ИИВнинг собиқ раҳбари Катманду шаҳридаги полиция бошқармасида сақланмоқда ва яқин кунларда судга олиб борилади. Кейинчалик 74 ёшли Оли соғлиғидаги муаммо сабабли (у аввал буйрак трансплантациясини бошдан кечирган) полиция бўлимидан шифохонага ўтказилган.
Олининг адвокати ҳибсга олишни “асоссиз” деб атаб, мижозининг терговдан яшириниши эҳтимоли йўқлигини таъкидлади.