Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Непалдаги тартибсизликлар туфайли 15 мингдан ортиқ маҳбус қочиб кетди

A A A
Непалдаги тартибсизликлар туфайли 15 мингдан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Непалда 31 кишининг ўлимига олиб келган ижтимоий тармоқларнинг тақиқланиши ортидан бошланган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари қамоқхоналардан оммавий қочишларга сабаб бўлди – 15 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқиб кетди.

The Kathmandu Post ёзишича, Бош вазир Хаджи Прасад Шарма Оли ва бир қатор вазирлар истеъфога чиққан бўлса-да, норозиликлар кучайиб, мамлакат хавфсизлик инқирозига юз тутди.

Намойишчилар қамоқхоналарга ҳужум қилиб, маъмурий биноларга о‘t қўйди, 25 дан ортиқ муассасада маҳбусларнинг қочишига йўл очилди.

Политсия ўт очгани сабабли бир колонияда 5 маҳкум ҳалок бўлди, бошқа қамоқхонада эса 10 дан ортиқ маҳбус яраланди.

Армия ва полиция сафарбар этилди. Қочиб чиққанлар орасида қотиллик, зўрлаш, одам савдоси каби оғ‘ир жиноятларда айбланганлар ва ҳатто хорижликлар ҳам бор. Бир қисми қўлга олинди, яна бир қисми ихтиёрий қайтди.

Зўравонлик кучаймоқда. Намойишчилар сиёсатчилар ва ҳукумат биноларига ҳужумларни давом эттирмоқда. Собиқ бош вазир Жала Натх Ханалнинг турмуш ўртоғи оғир аҳволга тушгани хабар қилинди.

4 сентябрда ҳукумат Facebook, Instagram, WhatsApp, YouTube, X, Reddit ва LinkedIn’ни блоклади. Бу ёшлар оммавий норозиликларига туртки бўлиб, улар коррупцияга қарши ҳам чиқишди.

Тўқнашувларда 31 киши ҳалок бўлди, 1000 дан зиёд одам яраланди. Кейинроқ ҳукумат тақиқни бекор қилди, бир нечта вазир истеъфога чиқди, аммо намойишлар тўхтамади.

9 сентябр куни ҳукумат Олининг истеъфосини расман тасдиқлади.

Киритилди: 15:02 11.09.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!