Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Непалдаги сув тошқинидан сўнг ҳам беш минг киши бедарак йўқолганлар рўйхатида

Непалдаги сув тошқинидан сўнг ҳам беш минг киши бедарак йўқолганлар рўйхатида

Непалда юз берган кенг кўламли фожиадан сўнг ҳанузгача беш мингдан ортиқ киши бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди. Полиция ҳозирча 1384 кишининг ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган.

Қурбонлар сони охир-оқибат қанча бўлишига баҳо бериш қийин. Қидирув ишлари давом этмоқда. Қариндошлар, дўстлар ва танишлар бедарак йўқолганларнинг суратларини жамоат жойларига илиб қўйишган. Шундай жойлардан бири — пойтахт Катмандудаги морг девори (суратда).

Зарар кўрган аҳоли пунктлари кўчаларида экскаваторлар вайроналарни тозаламоқда. Ҳалок бўлганлар вайрон бўлган уйлар деворлари остида, шунингдек, сув оқимлари олиб келган лой ва балчиқ қатламлари остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:35 14.09.2026. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!