Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Непалдаги норозилик намойишлари зўравонликка айланди, 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

A A A
Непалдаги норозилик намойишлари зўравонликка айланди, 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Непалда ҳукуматнинг қатор ижтимоий тармоқларни тақиқлаш қарори туфайли бошланган ёшларнинг оммавий норозилик намойишлари "Зумер инқилоби" деб номланди.

Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, кўча намойишлари тобора зўравонлик касб этмоқда, намойишчилар биноларга ўт қўймоқда. Тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувлар натижасида юзлаб одамлар яраланган, 22 киши ҳалок бўлган.

Намойишлар ҳукуматнинг истеъфога чиқишига олиб келган бўлса-да, мамлакатдаги вазият ўз меъёрига қайтгани йўқ. Намойишчилар шиналарни ёқиб, ҳукумат қароргоҳи ва парламент ҳудудидаги транспорт ҳаракатини фалаж қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, кўчаларда ўн минглаб намойишчилар қолмоқда. Улар давлат муассасаларига ҳужум қилиб, йўлларни тўсишда давом этмоқда. Армияга тегишли вертолётлар баъзи вазирларни хавфсиз жойларга етказди.

Киритилди: 11:20 10.09.2025. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!